Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-Hadid — Ayah 3

57:3
هُوَ ٱلۡأَوَّلُ وَٱلۡأٓخِرُ وَٱلظَّٰهِرُ وَٱلۡبَاطِنُۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ ٣
У аввал ва охир, ошкор ва пинҳондир. Ва У ҳар бир нарсани билувчидир.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ушбу оят Қурайш катталари иймон келтирган кишиларга: «Қайта тирилиш, Қиёматдаги ҳисоб-китоб деган нарсалар йўқ нарсалардир. Киши дунёга бир марта келади, бундан бошқа дунё йўқдир. Сизлар бизнинг йўлимизга юраверинглар, агар у дунё ҳақидаги гаплар рост чиқиб, Қиёмат қойим бўлса барча гуноҳларингизни биз бўйнимизга олурмиз ва сизлар азобга дучор бўлмассизлар», дейишганида нозил қилинган бўлиб, улар мўминларнинг бирон гуноҳини бўйинларига олишга қодир эмасликлари ҳақида огоҳлантиради. Қуйидаги оятда одамларни Ҳақ йўлидан оздирган бундай кимсалар ўзларининг гуноҳларига қўшиб тобеъларининг гуноҳларига ҳам жавобгар бўлишлари ҳақида хабар берилади. Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадиси шариф ҳам бу ояти каримага ҳаммазмундир: «Ким одамларни залолатга даъват қилса, унинг зиммасида ўзига эргашган кимсаларнинг гуноҳлари ҳам бўлур, аммо уларнинг ўз устларидаги гуноҳлари ҳам заррача камаймас».
  • [2] («Аввал» — У барча мавжудотлар йўқлигида бор эди. «Охир» — У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади. «Ошкор» — Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. «Зоҳир» — У ҳамма нарсадан-устундир. «Пинҳон» — У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон — махфий нарсаларни билиб турувчидир.)