Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Ash-Shu'ara — Ayah 200

26:200
كَذَٰلِكَ سَلَكۡنَٰهُ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ٢٠٠
Биз у(Қуръон)ни жиноятчилар қалбларига ана шундай йўлладик.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ислом таълимотига кўра, бу олам имтиҳон олами бўлиб, ҳар бир киши мана шу имтиҳонда ўта олган-олмаганига қараб Охиратда мукофот ёки жазога мустаҳиқ бўлади. Бандалар ўзларининг зиммаларидаги бурчларини ва ҳақ-ҳуқуқларини таниб, ҳақ йўлни топиб, имтиҳондан муваффақият билан ўтишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлари орқали Ўз кўрсатмаларини юборади. Бу пайғамбарларнинг аввалгиси Одам алайҳиссалом бўлса, сўнггиси Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломдирлар. Бу иккалаларининг ўртасида юз минглаб пайғамбарлар ўтганлар. Бинобарин, дунёда бирон-бир миллат йўқки, у миллатга Аллоҳ пайғамбарларининг даъвати етмаган бўлса. Юқоридаги оятда уқтирилишича, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир миллатга пайғамбар юбориб, Ўз динига даъват қилади. Қачонки, у миллат ўша пайғамбарни ёлғончи қилиб, у келтирган диндан юз ўгирса, Қиёмат Кунида у миллатга ўша пайғамбар гувоҳлигида адолат билан жазо берилади. Бу оят: «То пайғамбар юбормагунча ҳеч кимни жазолагувчи эмасмиз», деган мазмундаги Исро сурасининг 14-оятига ҳамоҳангдир.
  • [2] (Улар уни эшитадилар, маъноларини тушунадилар, аммо иймон келтирмайдилар.)