Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Ash-Shu'ara — Ayah 219

26:219
وَتَقَلُّبَكَ فِي ٱلسَّٰجِدِينَ ٢١٩
Ва сажда қилгувчилар ичида ҳаракатланишингни (кўрадиган) Зотга.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ривоят қилишларича, Мусо пайғамбар Бани Исроил қавми билан бирга Фиръавннинг зулмидан қутулиш учун Мисрдан чиқиб кетаётганларида, йўлларини тўсиб турган денгиз Аллоҳнинг қудрати билан иккига бўлиниб, ундан ҳаммалари соғ-омон ўтиб оладилар. Уларнинг ортидан қувиб келаётган Фиръавн ва унинг лашкари эса, денгизнинг ўртасига етганларида иккига бўлинган денгиз бирлашиб, барчалари ғарқ бўлиб кетадилар. Шунда бостириб келаётган денгиз тўлқинларини кўриб, ўлими кўзига кўриниб қолган Фиръавн ўзининг ҳеч қандай худо эмас (ҳолбуки, шу пайтгача у ўзини худо деб даъво қилиб келарди), балки ҳамма сингари оддий одам эканлигини бўйнига олиб, ягона Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ йўқлигига иймон келтиради ва «мен мусулмонлардан, яъни Аллоҳга сўзсиз итоат қилгувчиларданман», дейди. Лекин қуйидаги оятлардан маълум бўлишича, Аллоҳ унинг иймонини қабул қилмайди, балки бошқа одамлар кўриб, ибрат олсинлар, деб унинг жасади денгиз соҳилига чиқариб ташланади. Бу ояти карималар Ислом таълимотидаги «бутун ҳаётини кофирлик-даҳрийлик билан ўтказиб, ниҳоят жони чиқар пайтида Аллоҳга иймон келтирган кимсаларнинг иймони мақбул эмас», деган ақиданинг асосидир.
  • [2] (Яъни, ёлғизлигингни ҳам, намозда қоим бўлганингни, шунингдек, мўминлар ичида турли ишларга бош бўлиб юрганингни ҳам кўриб турадиган Зотга — Аллоҳга таваккал қил.)