Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah An-Naml — Ayah 16

27:16
وَوَرِثَ سُلَيۡمَٰنُ دَاوُۥدَۖ وَقَالَ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ عُلِّمۡنَا مَنطِقَ ٱلطَّيۡرِ وَأُوتِينَا مِن كُلِّ شَيۡءٍۖ إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ ٱلۡفَضۡلُ ٱلۡمُبِينُ ١٦
Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди. У: «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир», деди.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ушбу ояти каримадан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло, осмону заминни якшанбадан жумагача — олти кунда яратгандир. Истаган нарсасини биргина: «Бўл», деган фармони билан йўқдан бор қилгувчи Зотнинг Еру кўкни яратишда бу қадар шошмаганининг боиси — коинотдаги энг кичик заррадан тортиб энг катта мавжудотгача ҳамма нарса шунчалар чеварлик билан яратилиб ўз ўрнига қўйилганки, бу тартиб-интизомга четдан бирон куч сунъий йўл билан дахл қилса — аралашса, бутун олам мувозанатига футур етади. Бу ояти карима билан Аллоҳ бизларни ҳар қандай муҳим ишларни қилишда хусусан ўзгаларнинг ҳаёт-мамотларига алоқадор ишларни амалга оширишда шошмасдан, мулоҳазакорлик билан қадам қўйишга даъват этади.
  • [2] (Ушбу оятдаги ворислик, илмга ворисликдир. Ота вафот этгандаги болаларнинг ворислиги эмас. Чунки Довуд алайҳиссаломнинг Сулаймон алайҳиссаломдан бошқа фарзандлари ҳам кўп эди. Улар молу дунё масаласидаги меросда тенг ҳуқуқли эдилар. Аммо илм маъносидаги меросга фақат Сулаймон алайҳиссалом ворис бўлдилар. Шунинг учун ҳам «Ва Сулаймон Довудга ворис бўлди» жумласидан кейин Сулаймон алайҳиссаломнинг «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди», деган сўзлари келмоқда. Сулаймон алайҳиссалом ўзларига Аллоҳ томонидан қушларнинг тилини англаш илми берилганлигини барча одамларга эълон қилмоқдалар. Бу эълон фахр ва риёкорлик учун эмас, балки Аллоҳнинг неъматини эслаш маъносидадир.)