Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah An-Naml — Ayah 48

27:48
وَكَانَ فِي ٱلۡمَدِينَةِ تِسۡعَةُ رَهۡطٖ يُفۡسِدُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا يُصۡلِحُونَ ٤٨
У шаҳарда тўққиз нафарли гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Лут ва ҳамроҳларига чиқиб кетаётганларида атрофга алангламаслик буюрилишининг сабаби улар қолганларнинг бошига келган бало-офатни кўриб қийналмасликлари учундир. Лутнинг хотини эса ўша кофирлар гуруҳидан эди. Шу боисдан, эри билан қишлоқдан чиқиб кетар экан, атрофга аланглаб, қолаётган дўстларининг бошларига тушаётган балони кўрганча, «Эй қавмим-а!», дейиши билан бир тош келиб тегиб, ўша кетаётган жойида тил тортмай ўлади. Лут алайҳиссалом ўз қавмининг куфридан шу қадар ғазабланган эдики, уларнинг дарҳол ҳалок бўлишларини истаган ва субҳгача ҳаёт бўлишларини ҳам узоқ деб билган эди. Шу сабабдан фаришталар унга: «Субҳ яқин эмасми?», деб хитоб қиладилар.
  • [2] (Яъни, Солиҳ алайҳиссалом шаҳарлари Ҳижрда тўққиз кишидан иборат бир гуруҳ бўлиб, ўша гуруҳ аъзолари бузғунчилик, фасод ишлар билан шуғулланишарди.)