Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-Qasas — Ayah 13

28:13
فَرَدَدۡنَٰهُ إِلَىٰٓ أُمِّهِۦ كَيۡ تَقَرَّ عَيۡنُهَا وَلَا تَحۡزَنَ وَلِتَعۡلَمَ أَنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ١٣
Бас, Биз уни онасига кўзи қувончга тўлиши, хафа бўлмаслиги ва, албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билиши учун қайтардик. Лекин кўплари буни билмаслар.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Мамлакат шоҳи Райён биннил-Валид Юсуфнинг ақлу заковати, унинг ҳалол, билимдон эканлигини кўриб, Миср шаҳрининг ҳокими Қитфирнинг ўрнига ҳоким қилиб тайинлади ва Қитфир вафот қилганидан кейин, унинг беваси Зулайҳога уни уйлантириб қўйди. Шундай қилиб Юсуф Миср заминининг ҳукмдорига айланиб қолди. Никоҳ кечасида Юсуф Зулайҳонинг ёнига кирар экан: «Сен бир вақтлар истаган ҳаром хоҳишдан мана бу ҳалол шаръий никоҳ яхшироқ эмасми?», деди. Маълум бўлишича, Зулайҳо ҳали-ҳануз бокира экан. Аллоҳ таоло уларга икки фарзанд ато этди. Шундан кейин Юсуф Миср тахтида адолат билан ҳукм юргиза бошлади. Илгари ўзи шоҳга башорат қилган мўл-кўлчилик йилларида жуда кўп дон ҳосили йиғиб-ўриб олиниб, омборларга ғамлаб қўйилди. Кейинги етти йил эса худди Юсуф таъбир қилганидек, қаҳатчилик йиллари бўлди. Бу йилларда бутун атроф-жавонибдаги юртларда қаттиқ очарчилик бўлиб, кўп жойлардан Мисрга озиқ-овқат излаб одамлар кела бошладилар. Миср мамлакатида озиқ-овқат сероб эканлиги ҳақидаги хабарлар Канъон заминига ҳам етиб боргач, Яъқуб алайҳиссалом ўғилларини ўша тарафга юборди. Қуйидаги оятда сўз шу ҳақда боради.
  • [2] (Аллоҳ таоло Ўзининг ҳикматли тадбири ила Мусо алайҳиссаломни оналарига қайтариб берди. Оятда таъкидланишича, бундан қуйидаги учта мақсад кўзланган эди: Мусо алайҳиссалом ила оналарининг кўзлари қувониши. Онанинг ўғли Мусо алайҳиссалом фироқи ила хафа бўлмаслиги. Мусо алайҳиссаломнинг оналари Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини билишлари. Чунки аввал Аллоҳ таоло у аёлга, Биз уни сенга қайтаргувчимиз, деб ваъда берган эди. Ана ўша ваъдасини ҳақ ила амалга оширди. Ҳа, Аллоҳ таоло нимани ваъда қилса, уни албатта бажаради. Шундай қилиб, Мусо алайҳиссалом оилаларидан айрилмаган ҳолда Фиръавннинг қасрида тарбия топа бошладилар.)