Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-Qasas — Ayah 24

28:24
فَسَقَىٰ لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّىٰٓ إِلَى ٱلظِّلِّ فَقَالَ رَبِّ إِنِّي لِمَآ أَنزَلۡتَ إِلَيَّ مِنۡ خَيۡرٖ فَقِيرٞ ٢٤
Бас, икковларига (ҳайвонларини) суғориб берди. Сўнгра сояга қайтди ва «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», деди.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Яъқуб алайҳиссалом Юсуфнинг ҳаётлиги ҳақидаги хушхабардан беҳад шод бўлиб ва Аллоҳ таолога беадад шукрлар айтиб, дарҳол ўзининг барча аҳли оила, қариндош-уруғлари билан Миср томон йўл олдилар. Юсуф ҳам Миср шаҳрининг четига чодирлар тикиб, ота-онасининг йўлларига интизор бўлиб турди.
  • [2] (Мусо алайҳиссалом ҳалиги икки аёлнинг ҳайвонларини суғориб бердилар. Буни ўзларининг эркак кишилик бурчи, деб билдилар. Демак, кун иссиқ экан. Аввал ҳам сояда ўтирган эдилар. Лекин қийналаётган икки аёлни кўриб, ғоятда чарчаган, ҳориб-толган, очиққан бўлсалар ҳам, туриб уларга ёрдам бердилар. Қайтиб бориб яна соядан жой олдилар. Яна ёлғиз қолдилар. Яна муҳожирлик ғурбатини ҳис этдилар. Ёлғизнинг ёри худо, деб яна Роббул Оламийнга илтижо қилиб: «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», дедилар.)