Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-'Ankabut — Ayah 19

29:19
أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ كَيۡفَ يُبۡدِئُ ٱللَّهُ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥٓۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ١٩
Аллоҳ махлуқни аввал бошдан қандай яратишини, сўнгра уни яна қайтаришини кўрмайдиларми?! Албатта, бу Аллоҳ учун осондир.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Бу оятни шундай тушунмоқ лозимдир. Бу оламдаги бирон нарса тасодифий эмас, балки Еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва аниқ ўлчов билан яратилгандир ва ҳамма мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қонун-қоида асосида ўз мукофот ва жазосини олур. Бу дунё ҳаёти аввалидан охиригача биргина соатдир. Шу соат битгач, Қиёмат бошланур ва ўша соатнинг ҳар бир дақиқа, сониясида қилинган иш — амаллар ҳисоб-китоб қилинур. Бас, шундай бўлгач, жоҳиллардаи юз ўгириб, бу қисқа умрнинг ҳар бир сониясини дунёда ҳам, Охиратда ҳам фойда берадиган амалларни қилишга сарфламоқ лозимдир.
  • [2] (Ҳар лаҳзада Аллоҳ таоло турли мавжудотларни йўқдан бор қилаётгани кўрилади. Дунёда пайдо бўлаётган ҳар бир янги нарсани Аллоҳ таоло яратаётгани аниқ. Буни тушуниб етмоқ лозим. Ўша янги пайдо бўлаётган махлуқотлардан, мавжудотлардан энг кичигини, энг соддасини, энг оддийини ҳам одамзот ярата олмайди. Барча инсонлар тўпланиб уринсалар ҳам, бу ишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Бу ҳам тажрибадан ўтган ҳақиқат. Инсон энди шу ҳақиқатни тан олиши лозимки, ана ўша барча махлуқотларни йўқдан бор қилган Зотга уларни қиёматда яна қайта тирилтириш жуда ҳам осон. Чунки йўқдан бор қилган Зотга борни қайтариш ҳеч гап эмас.)