Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Ar-Rum — Ayah 5

30:5
بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ٥
Аллоҳнинг нусратидан. У хоҳлаганига нусрат берур. Ва У азийзу роҳиймдир.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Муфассирлар айтишларича, бу оят Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ҳақида нозил бўлган. Мушриклар у зотни ҳибс қилишиб, Ислом динидан чиқишни талаб этадилар ва даҳшатли азоблар билан қийнайдилар. Ночор-ноилож қолгач, мажбур ҳолда уларнинг бутларидан бирини тилга олганларидан кейингина у кишини қўйиб юборадилар. Одамлар орасида эса «Аммор диндан чиқди», деган гап тарқаб кетади. У зот Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳузурларига йиғлаб, айтган сўзларидан изтиробга тушиб келганларида, пайғамбар: «Қалбинг нима дейди?», деб сўрайдилар. У: «Қалбим фақат иймон билан ором олади», деб жавоб беради. Шунда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Сенга неча марта мажбурлаб куфр калимасини айтдирсалар ҳам ҳаргиз иймондан ажраб қолмайсан», деганлар. Демак, шариати Исломиянинг ҳукмига кўра фақат ўз ихтиёри билан куфр йўлини танлаб олган кимсаларгина кофир бўлурлар ва улар учун Охиратда энг қаттиқ азоб-уқубатлар бўлур.
  • [2] (Форс ва Рум давлатлари орасидаги қирғинбарот уруш натижаларидан кейин бундай гапларни Аллоҳ таоло айтмаса, одам боласи журъат қилиб айта олмас эди. Ҳар қандай одамга, шунчалар қақшатқич зарбага учраган, тилка-пора бўлиб кетган Рум давлати қандай қилиб бир неча йил ичида қудратли Форс давлатини енга олади, деган фикр келиши турган гап эди. Мушриклар қуръоний хабарни масхара қилиб, манзарани ўз қаричлари билан ўлчашар, аммо Аллоҳ таолонинг ўлчови бошқа экани хаёлларига келмасди.)