Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Luqman — Ayah 10

31:10
خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ بِغَيۡرِ عَمَدٖ تَرَوۡنَهَاۖ وَأَلۡقَىٰ فِي ٱلۡأَرۡضِ رَوَٰسِيَ أَن تَمِيدَ بِكُمۡ وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَآبَّةٖۚ وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوۡجٖ كَرِيمٍ ١٠
У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва у(ер)да ҳар турли жониворларни таратиб қўйган Зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан у(ер юзи)да турли гўзал ва карамли жуфтларни ўстириб қўйдик.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Барча муфассирлар ушбу оятни ҳар куни беш вақт намоз фарз эканлигига ҳужжат деб қабул қилганлар.Чунки қуёш оғиши билан «пешин» намози ўқилади. Кишининг сояси ўзига икки баробар бўлгач эса «аср» вақти киради. Кун ботиши билан «шом» бўлса, кеча қоронғуси тушиши билан «хуфтон» вақти кирган бўлади. Тун тугаб, тонг бошлангач, (ҳали қуёш чиқмасдан туриб) «бомдод» ўқиш фарз бўлади.
  • [2] (Оятда «ўсимликларни ўстириб қўйдик», дейилмасдан, «карамли (гўзал ва фойдали) жуфтларни ўстириб қўйдик», деб айтилмоқда. Бу ерда, аввало, ўсимликлардаги гўзаллик ва фойдага ишора қилиняпти, қолаверса, улар жуфт бўлиши ҳам билдириб қўйиляпти. Аллоҳнинг китобида ўн беш аср илгари зикр этилган бу ҳақиқатга илм яқиндагина етди. Ҳар бир ўсимликда эркак ва урғочи ҳўжайралар бўлиб, улар бир-бири билан чатишгандагина мева ҳосил бўлиши энди тушуниб етилди. Ўсимликларни бундай қилиб яратишга фақат Аллоҳ қодирдир.)