Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Luqman — Ayah 34

31:34
إِنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ ٱلۡغَيۡثَ وَيَعۡلَمُ مَا فِي ٱلۡأَرۡحَامِۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسٞ مَّاذَا تَكۡسِبُ غَدٗاۖ وَمَا تَدۡرِي نَفۡسُۢ بِأَيِّ أَرۡضٖ تَمُوتُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرُۢ ٣٤
Албатта, қиёмат соати илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Муфассирлар ривоят қилишларича, бу икки оят нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлгандир, яҳудийлар қурайшлик арабларга: «Бориб Муҳаммаддан сўранглар-чи, агар ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлса, сизларга руҳ — жон ҳақида, Асҳобул-Каҳф ва Зул-қарнайн тўғрисида хабар берсин», деган эканлар. Улар келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан шу ҳақда сўраганларида, у зот: «Эртага келинглар, албатта сизларга жавоб қилурман», дебдилару, «Иншоаллоҳ» сўзини қўшмабдилар. Шунда бир қанча вақт ваҳий келиши тўхтаб, сўнгра Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга бир танбеҳ бўлиб юқоридаги оятлар нозил бўлгандир.
  • [2] (Оятда Аллоҳ таолонинг илми шомилу комил ҳамда мутлақ экани, унинг илми қаршисида бошқа илмлар ҳеч нарсага арзимаслиги баён қилинмоқда.)