Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah As-Sajdah — Ayah 23

32:23
وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ فَلَا تَكُن فِي مِرۡيَةٖ مِّن لِّقَآئِهِۦۖ وَجَعَلۡنَٰهُ هُدٗى لِّبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٢٣
Батаҳқиқ, Биз Мусога китобни бердик. Бас, сен унинг рўбарў бўлишидан шубҳада бўлма. Ва биз уни Бани Исроилга ҳидоят қилиб бердик.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Мазкур илоҳий қиссадан олинадиган ибрат бандаларга берилган илмнинг чексиз-чегарасиз эканлигидир. Пайғамбарлар тарихидан маълумки, Мусо алайҳиссалом «Калимуллоҳ» — «Аллоҳ таоло билан бевосита сўзлашгувчи» деган номга сазовор бўлган зотдирлар. Демак, у киши, Яратган билан савол-жавоб қилганларида, ўртада ҳатто фаришта ҳам воситачилик қилмаган — бор ҳақиқатни Ҳақ таолонинг Ўзидан олганлар. Бинобарин, ўзларича дунёда мендан ҳам илмлироқ одам бормикан, деган фикр кўнгилларидан кечган бўлса керакки, юқоридаги оятларда зикр қилинган қиссада Аллоҳ Ўз пайғамбарини огоҳлантириб, гўё шундай дейди: «Агар сенга бўлиб ўтган барча нарсалар тўғрисида билим берган бўлсам, бандаларим орасида шундай бир киши ҳам мавжудки, унга энди бўладиган нарсаларнинг билимини ато этгандирман — яъни, сен ўз илм-маърифатинг билан бутун дунёга устоз бўлишинг мумкин, аммо у бандамга шогирд бўлишга ҳам ожизлик қилурсан». Бу ҳикоя билан Аллоҳ Ўзининг: «Ҳар бир билим соҳиби устида ундан-да билимдонроқ биров бордир», деган ояти каримасини яна бир карра исбот этади. Энди қуйидаги оятларда Зул-қарнайн ҳақида ҳикоя қилинади. Қадимда яшаб ўтган бу буюк шоҳнинг нима сабабдан Зул-қарнайн — икки шоҳ эгаси деб аталиши хусусида хилма-хил ривоятлар бордир. Баъзилар унинг бошида иккита шоҳи бўлган, десалар бошқа ривоятларда у икки кокилли эди, дейилади. Яна бир мўътабар манбаъда эса, Ернинг Шарқу Ғарбига ҳукмронлик қилгани учун ҳам икки шоҳ эгаси деган ном олган, дейилади. Қуйида Аллоҳ таолонинг ана ўша иймон ва тақво эгаси бўлган бандасининг Ер юзида ҳақни қарор топдириш учун қилган саъй-ҳаракатлари ҳақида сўйланади.
  • [2] (Ушбу жумла маъноси ҳақида тафсирчи уламоларимиз турли фикрларни айтганлар. Бирлари, бу жумлада Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг Исро ва Меърож кечасида Мусо алайҳиссаломга рўбарў бўлишлари айтилган, деб тушунадилар. Иккинчилари, Мусо алайҳиссаломнинг Тавротга рўбарў бўлишларидир, деб айтадилар. Учинчилари эса, Мусога китоб берганимиздек, сени ҳам бир илоҳий китобга рўбарў қиламиз, деган маънода тафсир этадилар.)