Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah As-Sajdah — Ayah 30

32:30
فَأَعۡرِضۡ عَنۡهُمۡ وَٱنتَظِرۡ إِنَّهُم مُّنتَظِرُونَ ٣٠
Бас, улардан юз ўгир ва мунтазир бўл. Албатта, улар ҳам мунтазирдирлар.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Бу оятда Аллоҳ азза ва жаллага ҳақиқий калом (сўзлаш) сифатини Унинг улуғлигига лойиқ тарзда исбот қилиш бор.
  • [2] (Кўриб ўтганимиздек, Сажда сурасида ҳар бир инсон доимо эсда тутиши ва ҳаётда тез-тез эслаб туриши лозим бўлган маънолар ўзига хос услуб билан келтирилгандир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом бу сураи каримани намозда ва ҳар куни ётишларидан олдин ўқир эдилар. Имоми Бухорий ривоят қилган ҳадисда Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом жума куни бомдод намозида Сажда сураси билан «Ҳал ата алал-инсани» сурасини ўқир эдилар», деганлар.)