Эй, иймон келтирганлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни улар айтган нарсадан поклади. Ва у Аллоҳнинг наздида обрўли эди.1
Footnotes
[1]
И з о ҳ. Ушбу икки оят Жаброил алайҳиссаломнинг сўзларидир. Пайғамбар алайҳиссаломга бир муддат ваҳий келиши тўхтаб қолганидан сўнг Жаброил келганида Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом: «Нега келмай қолдингиз?», деб сўраганларида, у Аллоҳнинг амри билан юқоридаги сўзларни айтган экан.
[2]
(Бани исроилликлар Мусо алайҳиссаломга турли озорлар берганлар. Жумладан, жинсий масалада ҳам у зотга озор берган эдилар. Қорун, бир аёлга пул бериб, Мусо алайҳиссаломни бориб зино қилишда айблашга уринишни топширган. Сизлар ҳам Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломга турли озорлар берманглар, хусусан, оилавий тарафдан турли миш-мишлар тарқатиш билан у зот алайҳиссалоту вассаломни ранжитманглар. Бошларингизга Бани Исроилнинг куни тушиб қолмасин.)