Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Ghafir — Ayah 19

40:19
يَعۡلَمُ خَآئِنَةَ ٱلۡأَعۡيُنِ وَمَا تُخۡفِي ٱلصُّدُورُ ١٩
У зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, диллар махфий тутган нарсаларни ҳам билур.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қарғишларига учраб, очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан кейин уларга «азоб дарвозаси очилиб», бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик берилса, улар ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради. Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.
  • [2] (Яъни, бировга билдирмасдан, ўғиринча кўз қири ташлаганини ҳам билади, ҳисобга олиб қўяди. Ҳеч кимга билдирмасдан, дилда тугиб қўйилган нарсаларни ҳам жуда яхши билади. Шундай бўлганидан кейин бошқа нарсаларни билишида ҳеч шак-шубҳа йўқдир. Одамлар ундан огоҳ бўлсинлар.)