Вақтики: «Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир ва соат (қиёмат)да шубҳа йўқдир», дейилса, «Соат(қиёмат) нима эканини билмасмиз. Биз фақат гумон қиламиз, холос. Биз аниқ ишонгувчи эмасмиз», дедингиз» (дейилур).1
Footnotes
[1]
И з о ҳ. Ушбу сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақидаги етти қисса мазкур бўлди. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида аввалги пайғамбарларнинг қиссаларини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб, бундай иймонсиз кимсалар илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам албатта бўлишини билдиради. «Албатта бунда оят-ибрат бордир».