Эй, иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин.1
Footnotes
[1]
(Бу ояти карима саҳобаларга қаттиқ таъсир қилди. Баъзиларида оятда зикр қилинган камчилик бўлса, тузатди, баъзилари эса, оят айнан, ўзи ҳақида тушган деб қабул қилди.)
[2]
И з о ҳ. Билқийс доно малика эди. У ҳадя юбориш билан Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳақиқий пайғамбарми ёки оддий босқинчи подшоҳми эканлигини имтиҳон қилади. Маликанинг фикри шундай эди: «У агар оддий подшоҳ бўлса, ҳадяни дарҳол қабул қилади, демак унга қарши ҳужум уюштириш ҳам мумкин бўлади. Энди агар у Аллоҳ таолонинг пайғамбари бўлса, ҳадя қабул қилмайди, у ҳолда унга бўйсуниш лозим бўлади».