Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-Waqi'ah — Ayah 16

56:16
مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ ١٦
Бир-бирларига рўбарў бўлиб ёнбошлаган ҳолдадирлар.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг амакилари Абу Толиб ҳақида нозил бўлгандир. Маълумки, Абу Толиб Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни болалик чоғларидан бошлаб ўз оталиғига олиб то умрининг охиригача ҳам у зотга ҳомийлик қилган бўлса-да, ўзи Исломга кирмаган эди. Абу Толиб пайғамбаримизни ўз ўғлидек яхши кўрар ва у зотни мудом бошқа мушрикларнинг хуружларидан ҳимоя қилиб келар эди. Шунинг учун ҳам унга ўлим соати яқинлашганида, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом уни кофир ҳолда ўлиб кетишини истамай: «Эй амаки, «Ла илоҳа иллаллоҳ» денг, мен Қиёмат Кунида сизни мўмин ҳолда вафот қилган деб гувоҳлик берай», деганларида, у: «Мен сенинг йўлинг ҳақ эканлигини биламан, аммо одамлар: «Абу Толиб ўлимдан қўрқиб иймон келтирди», дейишларини хоҳламайман», деб жавоб берган экан. Шунда, ўзининг суюкли амакиси дунёдан беиймон кўз юмаётганидан беҳад ғам-ғуссага тўлган пайғамбарига Ҳақ таоло юқоридаги оятни нозил қилган.
  • [2] (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)