Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah Al-Hashr — Ayah 24

59:24
هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡخَٰلِقُ ٱلۡبَارِئُ ٱلۡمُصَوِّرُۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٢٤
У — Аллоҳ — Холиқ, Бориъ, Мусоввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У — Азийз ва Ҳакиймдир.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ушбу оятда таъкидланишича, Ислом табиий хилқат динидир. Ҳадиси шарифда айтилишича, «Ҳар бир бола табиий хилқатда — Исломда дунёга келур. Сўнг уни ота-онаси ё яҳудий қилурлар, ё насроний қилурлар ва ё мажусий қилурлар». Демак, инсон ҳар икки дунёда ҳам руҳан, ҳам жисмонан бахтли-саодатли бўлиши учун ўзининг яралган табиий хилқатидан — Исломидан ажралмаслиги лозим экан.
  • [2] (Холиқ — яратувчи. Бариъу — йўқдан бор қилувчи. Мусаввир — махлуқотларнинг сувратини шакллантирувчи зот. Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин, ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин биз уларнинг тасбиҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким-барча ишларни ҳикмат билан қилувчи Зотдир.)