Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Muhammad Sodik Muhammad Yusuf translation for Surah At-Taghabun — Ayah 15

64:15
إِنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞۚ وَٱللَّهُ عِندَهُۥٓ أَجۡرٌ عَظِيمٞ ١٥
Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ушбу оятда Аллоҳ таоло бандалар эътиборини Ўзи яратган махлуқотларнинг ҳар бирини нақадар етук ҳикмат билан яратганига қаратмоқда. Дарҳақиқат, дунёдаги мавжудотнинг қай бирига диққат эътибор билан назар солинса, ундаги мутаносиблик ва пухталик ақл эгалари ёдига Яратганнинг нақадар доно ва билгувчи эканини келтиради. Шунда ўтган уламо ва ҳукамоларнинг «Ҳар баргда бир Худо яшар», деган сўзларининг ҳикмати равшанроқ англашилади.
  • [2] (Мол-мулк киши учун синовдир. Қўлига мол-дунё келганда ҳам ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа, ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб йўлдан озса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса, унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади. Шунингдек, фарзандлар ҳам Аллоҳнинг улкан неъмати. Уларни тўғри тарбиялаб, художўй қилиб ўстирилса, икки дунёнинг обрўйини олиб беради. Агар тескариси бўлса, икки дунёда шарманда қилади. Демак, Аллоҳнинг муҳаббатини, мол-мулк ва фарзандлар муҳабатидан устун қўймоқ зарур. Чунки Унинг ҳузурида улуғ ажр бор.)