Қачон (кофирларнинг) устига сўз-азоб тушганида (яъни, Қиёмат яқинлашиб қолганида), Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида сўзлар.1
Footnotes
[1]
И з о ҳ. Ҳадиси шарифда айтилишича, охир замон бўлганда, Ер остидан мисли кўрилмаган бир ҳайвон чиқиб, Аллоҳ таолонинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни лаънатлар ва шу ҳодисадан кейин Қиёмат қойим бўлиши аниқ экан.