Alauddin Mansour

Ayah by Ayah

Tags

Download Links

Alauddin Mansour translation for Surah Al-Ahqaf — Ayah 29

46:29
وَإِذۡ صَرَفۡنَآ إِلَيۡكَ نَفَرٗا مِّنَ ٱلۡجِنِّ يَسۡتَمِعُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوٓاْ أَنصِتُواْۖ فَلَمَّا قُضِيَ وَلَّوۡاْ إِلَىٰ قَوۡمِهِم مُّنذِرِينَ ٢٩
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Биз сизнинг олдингизда бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Бас, қачонки улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): «Жим туринглар», дедилар. Энди қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантиргувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.1
Footnotes
  • [1] И з о ҳ. Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига бир неча бор жин тоифасининг вакиллари келиб, Қуръонни тинглаб кетган эканлар. Мазкур оятдаги воқеа шулардан бири бўлиб, уни келтиришдан мурод Макка мушрикларини огоҳлантиришдир. Гўё уларга: «Инсон тоифасидан бўлмаган жинлар Қуръонни бир бор эшитишлари биланоқ унга иймон келтириб, бошқа жинларни ҳам иймонга даъват қилиш учун кетсалар-у, сизлар ўзларингизнинг тилингиздаги Қуръонга ва ўз тоифангиздан бўлган пайғамбарга иймон келтирмай кофирлигингизча қолсангизлар!», дейилмоқда. Қуйидаги оятларда жинларнинг ўз қавмлари олдига бориб, Қуръон хабарини етказганлари баён қилинади.