Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Mu'minun — Ayah 30

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ وَإِن كُنَّا لَمُبۡتَلِينَ ٣٠
Мазкур ишларда, яъни, Нуҳ алайҳиссалом ва мўминлар нажот топиб, кофирлар ҳалок бўлишида Бизнинг қудратимизни, пайғамбарларни қўллаб, кофирларни ҳалок этишимизни кўрсатиб турадиган оят-аломатлар, ибратлар бор. Биз Нуҳ қавмини синаган эдик. Токи, ким мўмин, ким кофир экани, ким итоатгўй, ким осий экани аниқлашсин.