Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah An-Nur — Ayah 37

رِجَالٞ لَّا تُلۡهِيهِمۡ تِجَٰرَةٞ وَلَا بَيۡعٌ عَن ذِكۡرِ ٱللَّهِ وَإِقَامِ ٱلصَّلَوٰةِ وَإِيتَآءِ ٱلزَّكَوٰةِ يَخَافُونَ يَوۡمٗا تَتَقَلَّبُ فِيهِ ٱلۡقُلُوبُ وَٱلۡأَبۡصَٰرُ ٣٧
Кишиларки, уларни тижорат ҳам, савдо ҳам Аллоҳ субҳонаҳунинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закотни ўз ўрнига беришдан чалғитмайди. Улар Қиёмат кунидан қўрқадилар. У кунда қалблар ва кўзлар ҳали нажот топишга умид боғлаб, ҳали азобдан қўрқиб, ўзларини ҳар ёнга урадилар.