Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah An-Nur — Ayah 47

وَيَقُولُونَ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَبِٱلرَّسُولِ وَأَطَعۡنَا ثُمَّ يَتَوَلَّىٰ فَرِيقٞ مِّنۡهُم مِّنۢ بَعۡدِ ذَٰلِكَۚ وَمَآ أُوْلَٰٓئِكَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٤٧
Мунофиқлар: "Аллоҳга ҳам, Пайғамбарга ҳам иймон келтирдик ва Аллоҳнинг пайғамбарига итоат этдик", дейдилар. Мана шундан кейин улардан бир тоифаси Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш ва бошқа ишларда итоатсизлик қиладилар. Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этишдан бош тортган бу кимсалар, гарчи ўзларини мўминмиз, деб даъво қилсалар-да, мўмин эмаслар.