Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Furqan — Ayah 4

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّآ إِفۡكٌ ٱفۡتَرَىٰهُ وَأَعَانَهُۥ عَلَيۡهِ قَوۡمٌ ءَاخَرُونَۖ فَقَدۡ جَآءُو ظُلۡمٗا وَزُورٗا ٤
Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтирган кимсалар шундай дедилар: "Бу Қуръон уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб чиқарган ва уни Аллоҳнинг каломи деб, Аллоҳга туҳмат қилган. Унинг бу ишига бошқа одамлар ёрдам берганлар". Бас, анави кофирлар ноҳақ гапни тўқиб чиқардилар. Зеро, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Инс ҳам, жин ҳам унинг ўхшашини келтира олмайди.