Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Furqan — Ayah 77

قُلۡ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ فَقَدۡ كَذَّبۡتُمۡ فَسَوۡفَ يَكُونُ لِزَامَۢا ٧٧
Эй Пайғамбар, ҳақни тан олмайдиган саркаш кофирларга айтинг: "Унга сиғиниб ва ҳожатини сўраб дуо қиладиган бандалари бўлмаганида сизларга парво қилмаган бўларди. Сизлар Пайғамбарнинг Парвардигорингиз тарафидан олиб келган рисолатини тан олмай, уни ёлғончига чиқардингизлар. Бас, энди шу қилмишингизнинг жазосини олишингиз муқаррар".