Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah An-Naml — Ayah 10

وَأَلۡقِ عَصَاكَۚ فَلَمَّا رَءَاهَا تَهۡتَزُّ كَأَنَّهَا جَآنّٞ وَلَّىٰ مُدۡبِرٗا وَلَمۡ يُعَقِّبۡۚ يَٰمُوسَىٰ لَا تَخَفۡ إِنِّي لَا يَخَافُ لَدَيَّ ٱلۡمُرۡسَلُونَ ١٠
Унга, асоингни ташла, дейилди. Мусо буйруқни бажариб, асони ташлади. Қараса, у худди илондек қимирлаяпти. Қўрққанидан орқасига қарамай қочди. Шунда Аллоҳ унга деди: "Ундан қўрқма. Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарлар илондан ҳам, ундан бошқасидан ҳам қўрқмайдилар".