Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-'Ankabut — Ayah 8

وَوَصَّيۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ بِوَٰلِدَيۡهِ حُسۡنٗاۖ وَإِن جَٰهَدَاكَ لِتُشۡرِكَ بِي مَا لَيۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٞ فَلَا تُطِعۡهُمَآۚ إِلَيَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٨
Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Агар ота-онанг Саъд ибн Аби Ваққос билан онаси ўртасида бўлиб ўтган воқеадек, сен ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Зеро, Холиққа итоатсизлик бобида махлуққа итоат қилинмайди. Қиёмат куни қайтиб келар жойингиз ёлғиз Менгадир. Ўшанда сизларга қилиб ўтган амалларингизни айтурман ва ўша амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берурман.