Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Ar-Rum — Ayah 47

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ رُسُلًا إِلَىٰ قَوۡمِهِمۡ فَجَآءُوهُم بِٱلۡبَيِّنَٰتِ فَٱنتَقَمۡنَا مِنَ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْۖ وَكَانَ حَقًّا عَلَيۡنَا نَصۡرُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٤٧
Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам пайғамбарларни ўз умматларига юборганмиз. Улар ўзларининг ҳақ эканини исботлайдиган ҳужжатларни келтирганлар. Шундан кейин гуноҳлар қилган жиноятчилардан интиқом олиб, уларни ҳалок этганмиз. Пайғамбарлар ва мўминларга эса нажот берганмиз. Мўминларга нажот бериш ва уларни ғолиб этишни Ўз зиммамизга олганмиз.