Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Luqman — Ayah 32

وَإِذَا غَشِيَهُم مَّوۡجٞ كَٱلظُّلَلِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ فَمِنۡهُم مُّقۡتَصِدٞۚ وَمَا يَجۡحَدُ بِـَٔايَٰتِنَآ إِلَّا كُلُّ خَتَّارٖ كَفُورٖ ٣٢
Уларни ҳар тарафдан худди тоғлардек, булутлардек тўлқин ўраб олса, чин ихлос билан Аллоҳга илтижо қила бошлайдилар. Уларга нажот бериб, чўкиб кетишдан қутқариб қолганда эса улардан айримлари етарлича шукр қилмайдиган бўлиб қоладилар. Айримлари эса Аллоҳнинг неъматини инкор қиладилар. Оятларимизни хоинлар ва нонкўрларгина инкор қиладилар. Улар, агар нажот топса, шукр қилишга аҳд бериб, нажот топганидан кейин эса аҳдига хиёнат қилиб, нонкўрлик қиладиган бадбахтлардир.