Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah As-Sajdah — Ayah 16

تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمۡ عَنِ ٱلۡمَضَاجِعِ يَدۡعُونَ رَبَّهُمۡ خَوۡفٗا وَطَمَعٗا وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ ١٦
Ёнлари ётоқларидан йироқ бўлур. Яъни, ётган жойларидан туриб, кечани Аллоҳга юзланиш билан бедор ўтказадилар. Намозлар ўқиб, дуолар қиладилар. Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар, раҳматидан умидвор бўладилар. Биз уларга берган мол-дунёдан Аллоҳ йўлида сарф этадилар.