Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Fatir — Ayah 32

ثُمَّ أَوۡرَثۡنَا ٱلۡكِتَٰبَ ٱلَّذِينَ ٱصۡطَفَيۡنَا مِنۡ عِبَادِنَاۖ فَمِنۡهُمۡ ظَالِمٞ لِّنَفۡسِهِۦ وَمِنۡهُم مُّقۡتَصِدٞ وَمِنۡهُمۡ سَابِقُۢ بِٱلۡخَيۡرَٰتِ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَضۡلُ ٱلۡكَبِيرُ ٣٢
Кейин сара уммат бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига Қуръонни бердик. Улардан кимдир ҳаром ишларни қилиш, вожибларни эса тарк этиш ила ўзига ўзи золим бўлди. Кимдир вожибларни бажариш ва ҳаромлардан тийилиш, айни пайтда айрим мустаҳаб амалларга бепарво бўлиш ва айрим макруҳ амалларни қилиш ила ўртача амал қиладиган бўлди. Яна кимдир Аллоҳнинг изни ила вожибларни ҳам, мустаҳабларни ҳам бажариб ва ҳаромлардан ҳам, макруҳлардан ҳам тийилиб, эзгуликларга шошадиган бўлди.