Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Sad — Ayah 28

أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ كَٱلۡمُفۡسِدِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ نَجۡعَلُ ٱلۡمُتَّقِينَ كَٱلۡفُجَّارِ ٢٨
Аллоҳга иймон келтириб, пайғамбарига эргашиб, яхши амаллар қиладиган мўминларни ҳеч қачон ер юзида куфру маъсиятлар ила бузғунчилик қиладиган кофирларга ўхшатиб қўймаймиз. Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган мўминларни ҳеч қачон гуноҳ лойига ботган мунофиқлар, кофирлар каби қилиб қўймаймиз. Уларни тенглаштириш Аллоҳ таолонинг шаънига нолойиқ бўлган бир жабрдир. Аксинча, Аллоҳ тақводор мўминларни жаннат билан сийлайди. Бадбахт кофирларни эса дўзахга киритиб, жазолайди. Чунки бу икки тоифа Аллоҳнинг наздида тенг эмас. Шундай бўлгач, уларнинг жазо ёки мукофот олишлари ҳам бир-бирига ўхшамайди.