Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Az-Zumar — Ayah 71

وَسِيقَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓاْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ زُمَرًاۖ حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءُوهَا فُتِحَتۡ أَبۡوَٰبُهَا وَقَالَ لَهُمۡ خَزَنَتُهَآ أَلَمۡ يَأۡتِكُمۡ رُسُلٞ مِّنكُمۡ يَتۡلُونَ عَلَيۡكُمۡ ءَايَٰتِ رَبِّكُمۡ وَيُنذِرُونَكُمۡ لِقَآءَ يَوۡمِكُمۡ هَٰذَاۚ قَالُواْ بَلَىٰ وَلَٰكِنۡ حَقَّتۡ كَلِمَةُ ٱلۡعَذَابِ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٧١
Фаришталар кофирларни жаҳаннамга гуруҳ-гуруҳ қилиб, хорлаб ҳайдаб бордилар. Дўзах олдига етиб борганларида эшиклари очилди ва қўриқчи фаришталар уларга ғазаб билан: "Сизларга ўзингиздан бўлган пайғамбарлар келиб, Парвардигорингизнинг оятларини тиловат қилиб бермаганмиди ва сизларни мана шу Қиёмат кунидаги учрашувдан, ундаги азобу уқубатлардан огоҳлантирмаганмиди?!", дедилар. Шунда кофирлар хатоларини тан олиб: "Ҳа, шундай бўлганди! Лекин азоб сўзи кофирлар устига ҳақ бўлгандир ва биз кофирлар бўлгандик", дедилар.