Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Ghafir — Ayah 5

كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَعۡدِهِمۡۖ وَهَمَّتۡ كُلُّ أُمَّةِۭ بِرَسُولِهِمۡ لِيَأۡخُذُوهُۖ وَجَٰدَلُواْ بِٱلۡبَٰطِلِ لِيُدۡحِضُواْ بِهِ ٱلۡحَقَّ فَأَخَذۡتُهُمۡۖ فَكَيۡفَ كَانَ عِقَابِ ٥
Улардан олдин Нуҳ қавми ҳам, Нуҳ қавмидан кейин Од, Самуд, Лут қавми, Мадян асҳоби, Фиръавн каби гуруҳлар ҳам ҳақни тан олмай ёлғонга чиқарганлар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдирмоқчи бўлган. Ҳақни йўқ қилиш учун ботил ҳужжат билан талашиб-тортишганлар. Шундан кейин ўша умматларнинг ўзларини тутиб йўқ қилдим. Азобим қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг. Жуда қаттиқ азоб бўлганди.