Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Ghafir — Ayah 67

هُوَ ٱلَّذِي خَلَقَكُم مِّن تُرَابٖ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةٖ ثُمَّ مِنۡ عَلَقَةٖ ثُمَّ يُخۡرِجُكُمۡ طِفۡلٗا ثُمَّ لِتَبۡلُغُوٓاْ أَشُدَّكُمۡ ثُمَّ لِتَكُونُواْ شُيُوخٗاۚ وَمِنكُم مَّن يُتَوَفَّىٰ مِن قَبۡلُۖ وَلِتَبۡلُغُوٓاْ أَجَلٗا مُّسَمّٗى وَلَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ٦٧
У шундай Зотки, отангиз Одамни тупроқдан яратди. Кейин сизларни нутфадан, ундан кейин лахта қондан яратди. Шулардан кейин оналарингизнинг қорнидан чақалоқ қилиб чиқарди. Кейин илигингиз тўлиб, балоғатга етасизлар. Кейин ёшингиз ўтиб, чол бўласизлар. Орангизда кимдир ундан олдин вафот этиб кетади. Аллоҳгагина маълум бўлган бир муддатга қадар яшайсизлар. Ундан камайиб ҳам қолмайди, ошиб ҳам кетмайди. Шоядки, мана шу Аллоҳнинг қудрати ва бирлигига далолат қилувчи далил ва ҳужжатлардан унумли фойдалана олсангизлар.