Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Fussilat — Ayah 22

وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَتِرُونَ أَن يَشۡهَدَ عَلَيۡكُمۡ سَمۡعُكُمۡ وَلَآ أَبۡصَٰرُكُمۡ وَلَا جُلُودُكُمۡ وَلَٰكِن ظَنَنتُمۡ أَنَّ ٱللَّهَ لَا يَعۡلَمُ كَثِيرٗا مِّمَّا تَعۡمَلُونَ ٢٢
Гуноҳлар қилаётган пайтингизда сизларга қарши қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик бериб қолишини ўйламай, улардан яширмасдан қилаверардингизлар. Чунки сизлар ўлимдан кейин ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот борлигига ишонмас эдингизлар. Лекин сизлар Аллоҳ қилаётган ишларингизнинг кўпини билмайди, деб ўйлардингизлар. Яширин қилаётганингизга алданиб қолгансизлар.