Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Jathiyah — Ayah 23

أَفَرَءَيۡتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَٰهَهُۥ هَوَىٰهُ وَأَضَلَّهُ ٱللَّهُ عَلَىٰ عِلۡمٖ وَخَتَمَ عَلَىٰ سَمۡعِهِۦ وَقَلۡبِهِۦ وَجَعَلَ عَلَىٰ بَصَرِهِۦ غِشَٰوَةٗ فَمَن يَهۡدِيهِ مِنۢ بَعۡدِ ٱللَّهِۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ٢٣
Эй Пайғамбар, ҳавойи нафсига эргашиб, уни худди маъбуддек кўрадиган кимсага бир қаранг. Аллоҳ уни билган ҳолида адаштириб қўйган. У ўзи адаштирилишга лойиқ бўлган. Унинг қулоғи ва қалбини муҳрлаган. Энди унинг қулоғига фойдали гаплар кирмайди. Аллоҳ унинг кўзига парда тортиб қўйган. Энди у ҳақни кўра олмайди. Аллоҳ адаштириб қўйганидан кейин энди унга ким ҳам тавфиқ бера оларди?! Бас, ҳавойи нафсга эргашишнинг зарарларини, Аллоҳнинг шариатига эргашишнинг фойдаларини кўриб, улардан ибрат олмайсизларми?