Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Jathiyah — Ayah 32

وَإِذَا قِيلَ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقّٞ وَٱلسَّاعَةُ لَا رَيۡبَ فِيهَا قُلۡتُم مَّا نَدۡرِي مَا ٱلسَّاعَةُ إِن نَّظُنُّ إِلَّا ظَنّٗا وَمَا نَحۡنُ بِمُسۡتَيۡقِنِينَ ٣٢
Сизларга: "Аллоҳнинг бандаларига берган уларни қайта тирилтириб, қилган ишларига яраша жазо ёки мукофот бериши ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Қиёматнинг юз бериши ҳақдир. Унга тайёргарлик кўринглар", дейилса, "Биз Қиёмат нималигини билмаймиз. У ҳақдаги гумонимиз жуда заиф, унинг юз бериш эҳтимоли жуда кам, деб биламиз. Унинг содир бўлишига ишончимиз тўла эмас", дедингизлар.