Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Fath — Ayah 15

سَيَقُولُ ٱلۡمُخَلَّفُونَ إِذَا ٱنطَلَقۡتُمۡ إِلَىٰ مَغَانِمَ لِتَأۡخُذُوهَا ذَرُونَا نَتَّبِعۡكُمۡۖ يُرِيدُونَ أَن يُبَدِّلُواْ كَلَٰمَ ٱللَّهِۚ قُل لَّن تَتَّبِعُونَا كَذَٰلِكُمۡ قَالَ ٱللَّهُ مِن قَبۡلُۖ فَسَيَقُولُونَ بَلۡ تَحۡسُدُونَنَاۚ بَلۡ كَانُواْ لَا يَفۡقَهُونَ إِلَّا قَلِيلٗا ١٥
Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ваъда қилган Ҳудайбия сулҳидан кейинги Хайбардан тушган ўлжаларни олиш учун бораётганингизда ортда қолганлар: "Биз ҳам сизлар билан чиқиб, ўз насибамизни олайлик", дейдилар. Улар шу талаблари билан Аллоҳнинг мўминларга Ҳудайбия сулҳидан кейинги Хайбар ўлжаларини ваъда қилгани ҳақидаги гапини ўзгартирмоқчи бўладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Бу ўлжаларни олиш учун ҳаргиз биз билан бирга бормайсизлар. Аллоҳ Хайбар ўлжалари Ҳудайбияда қатнашганлар учунгина бўлишини ваъда қилган". Шунда улар: "Аллоҳ тарафидан бўлган буйруқ сабабли эмас, бизга ҳасад қилганингиздан шундай қиляпсизлар, Хайбарга боришимизни тақиқлаяпсизлар", дейдилар. Йўқ, улар Аллоҳнинг буйруқларини ҳам, тақиқларини ҳам жуда кам англайдилар. Шунинг учун гуноҳ қилаверадилар.