Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Fath — Ayah 26

إِذۡ جَعَلَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي قُلُوبِهِمُ ٱلۡحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَأَلۡزَمَهُمۡ كَلِمَةَ ٱلتَّقۡوَىٰ وَكَانُوٓاْ أَحَقَّ بِهَا وَأَهۡلَهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٗا ٢٦
Ўшанда Аллоҳга ва Расулига куфр келтирганлар қалбларига ҳақиқат эмас, ҳавойи нафс риштаси билан боғланадиган жоҳилият ҳамиятини жойлаб олдилар-да, Ҳудайбия йили Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маккага киришларига қаршилик қилдилар. У Зотнинг Маккага кириб боришлари ўзларининг мағлубиятини англатишидан хавфсирадилар. Бас, Аллоҳ Ўзининг ҳузуридан Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминларга бир хотиржамлик, ором индирди. Шу билан улар мушрикларга қарши қаҳр, ғазаб билан эмас, хотиржамлик, босиқлик билан турдилар. Аллоҳ мўминларга ҳақ калимасини, "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тақво калимасини лозим қилди. Унинг ҳаққини адо қилишга буюрди ва улар адо қилдилар. Бу калимага бошқалардан кўра мўминлар ҳақлироқ, лойиқроқ эдилар. Чунки Аллоҳ уларнинг қалбларида эзгулик борлигини билди. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчи бўлган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.