Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Hashr — Ayah 14

لَا يُقَٰتِلُونَكُمۡ جَمِيعًا إِلَّا فِي قُرٗى مُّحَصَّنَةٍ أَوۡ مِن وَرَآءِ جُدُرِۭۚ بَأۡسُهُم بَيۡنَهُمۡ شَدِيدٞۚ تَحۡسَبُهُمۡ جَمِيعٗا وَقُلُوبُهُمۡ شَتَّىٰۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡقِلُونَ ١٤
Эй мўминлар, яҳудийлар сизларга қарши бир бўлиб очиқ уруша олмайдилар. Урушганда ҳам қўрғонланган қишлоқларда ёки деворлар ортидан урушадилар. Қўрқоқликлари туфайли очиқчасига жанг қила олмайдилар. Ўрталаридаги адоват ўта кучли. Сизлар уларни бирлашган, бир сафдаги одамлар, деб ўйлайсиз. Аслида эса уларнинг қалблари турфа хил. Чунки улар ақл юритмайдилар. Ақл юритганларида эди, ҳақни таниб, унга эргашган ва қарши чиқмаган бўлардилар.