Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Al-Hashr — Ayah 18

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلۡتَنظُرۡ نَفۡسٞ مَّا قَدَّمَتۡ لِغَدٖۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ ١٨
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Ҳар бир жон эртанги Қиёмат учун қандай яхши амал тайёрлаб қўйганига қарасин. Аллоҳдан тақво қилинглар. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир. Бирон амалингиз У Зотдан яширин қолмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.