Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah At-Taghabun — Ayah 16

فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُمۡ وَٱسۡمَعُواْ وَأَطِيعُواْ وَأَنفِقُواْ خَيۡرٗا لِّأَنفُسِكُمۡۗ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ١٦
Имконинглар борича Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Аллоҳга ва Унинг Расулига қулоқ солинглар, итоат этинглар ва Аллоҳ ризқ қилиб берган мол-давлатингиздан эзгулик йўлида сарфланглар. Аллоҳ кимни нафсининг тўймаслигидан асраган бўлса, ана ўшалар мурод-мақсадларига етган ва хавфсираган нарсаларидан нажот топган зотлардир.