Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Fussilat — Ayah 52

قُلۡ أَرَءَيۡتُمۡ إِن كَانَ مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ ثُمَّ كَفَرۡتُم بِهِۦ مَنۡ أَضَلُّ مِمَّنۡ هُوَ فِي شِقَاقِۭ بَعِيدٖ ٥٢
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётган мушрикларга айтинг: "Айтинглар-чи, агар бу Қуръон Аллоҳ тарафидан бўлса ва сизлар унга куфр келтириб, ёлғонга чиқараётган бўлсангизлар, аҳволинглар нима кечади?! Ўта кучли ва ёрқин далиллар билан очиқ кўриниб турган ҳақиқатдан саркашлик билан юз ўгирган одамдан ҳам адашганроқ ким бор экан?!"