Uzbek Mokhtasar

Multiple Ayahs

Tags

Download Links

Uzbek Mokhtasar tafsir for Surah Fussilat — Ayah 53

سَنُرِيهِمۡ ءَايَٰتِنَا فِي ٱلۡأٓفَاقِ وَفِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّۗ أَوَلَمۡ يَكۡفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ ٥٣
Қурайш кофирларига оятларимизни мусулмонларга фатҳ қилиб берган ерларимизда ҳам, Маккани фатҳ айлаш билан уларнинг ўзларида ҳам кўрсатиб қўямиз. Токи, бу Қуръоннинг ҳақ экани, унда заррача шубҳа йўқлиги аён бўлсин. Анави мушрикларга Қуръоннинг ҳақ эканига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳлик бераётгани етмас эканми? Аллоҳдан кўра зўрроқ яна қандай гувоҳ бор экан? Агар улар чиндан ҳақни истаганларида Парвардигорнинг гувоҳлиги уларга кифоя қилган бўлар эди.